French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабаларнинг ҳисобот концертидан фоторепортаж
17:23 / 2023-05-29

Ўзбекистон давлат консерваторияси катта залида оркестр дирижёрлиги кафедраси талабаларининг ҳисобот концерти бўлиб ўтди.

Ёш талаба-дирижёрлар Муштарий Маҳмуджонова (профессор М.Акмалжонова синфи) ҳамда Замира Қаюмова (профессор Ф. Абдураҳимова синфи) устозларига, талабаларга ўз маҳоратини намоён этдилар. Ўзбек бастакорлари томонидан яратилган 10 га яқин асарлар мусиқали театр студиясининг халқ чолғулари оркестри томонидан ижро этилиб, тингловчилар ҳукмига ҳавола этилди.

Халқаро ва республика танловлари ғолиблари Хадича Имомназарова, Елмира Мамедова, Фотима Аҳмадова, Ваҳоб Қурбонов, Исломбек Абдулазизов, Ферузбек Шарипов каби яккахон ижрочиларнинг оркестр ҳамроҳлигида чиқишлари тингловчилар қалбини ром этди.

[gallery-12095]

Ҳисобот концерти доирасида Умиджон Ҳабибуллаевнинг Усмон Носир хотирасига бағишлаб ёзилган “Юрак” мусиқали асарининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. У. Ҳабибуллаев ёш ўзбек композитори. Халқаро кинофестиваллар совриндори. Театр ва кино соҳасида кўплаб саундтрекларга муаллифлик қилган. 100 га яқин аралаш чолғулар учун пьесалар, концертлар, сонаталар ярата олган ёш ижодкор. Турли оркестр ва ансамбллар учун мусиқий сайқаллар, аранжировкалар ҳам яратаётган Умиджоннинг ижодкор аҳли орасида ўз ўрни бор.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА