Ўзбекистон Кинематография агентлиги Маданият ва санъат институтига фильмлар яратиш учун 1 миллиард сўм ажратади. Маблағлар университет талабалари томонидан ёшларга оид қисқа метражли фильмлар яратишга сарфлаш учун мўлжалланган. Киночилар уйида бу ҳақидаги меморандум имзоланди.
– Эндиликда лойиҳа доирасида, Янги Ўзбекистонга бағишланган 3 та эртак-фильм ва 6 та фильм суратга олинади, – деди Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов. – Барча фильмлар “Дебют” танлови лойиҳасида бирлаштирилади. Йил охирига келиб, талабалар ўз ишларини тақдим этишлари керак бўлади.
Ўзбекистон Маданият ва санъат институти ректори Иброҳим Йўлдошев Кинематография агентлигига, талабаларга яратиб берилаётган имкониятлар учун миннатдорчилик билдирди.
– Университетимизда бир вақтнинг ўзида, ҳам бўлажак режиссёрлар ва сценарийнавислар, ҳам операторлар ва актёрлар таҳсил олмоқда. Шунинг учун, уларга биргаликда ишлаш қулай. Бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, лойиҳада институтнинг 300-500 нафар талабаси қатнашади. Улар учун эса бу нафақат ўзини ижодий жиҳатдан юзага чиқариш, балки пул ишлаш учун ҳам ажойиб имкониятдир, — деди Иброҳим Йўлдошев меморандумни имзолаш маросимида.
Гулноза Бобоева, ЎзА