Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабаларнинг 106 минг 729 нафари ишга жойлаштирилган
14:14 / 2023-08-10

Мамлакатимизда олий таълим муассасалари сони 2,5 баробарга ортиб, 200 тага етди. Олий таълимда рақобатни қўллаб-қувватлаш ва хусусий секторни жалб қилиш орқали 24 та хорижий ҳамда 27 та нодавлат олийгоҳлар ташкил этилди. Шу асосда ёшларни олий таълим билан қамров даражаси 9 фоиздан 38 фоизга оширилди.

Бугунги кунда олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг 110,1 мингга яқини иқтисодиётнинг расмий секторида ўқишдан ташқари иш билан банд. Уларнинг 66,3 минг нафари давлат секторида, 44,5 минг нафари эса хусусий секторда фаолият юритмоқда.  

Олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда таҳсил олаётган талабаларга иш топишлари учун қулай имконият яратиш мақсадида таълим муассасаларида “Каръера марказ”лари фаолияти йўлга қўйилди.  

Ҳозирги кунда республика бўйича жами 103 та олий таълим муассасаларида “Карьера марказ”лари ташкил этилган бўлиб, жорий йилнинг ўтган даврида 154,8 минг нафар талаба ушбу марказларга мурожаат қилган. Шундан 110,5 минг нафари бакалавриат ва 44,6 минг нафари магистр ва бошқа йўналишларда ўқиётган талабаларни ташкил этади.  

Шунингдек, битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Миллий вакансиялар базасида (ish.mehnat.uz) “Талабалар учун иш” алоҳида функционал жорий этилди. Бунда иш берувчилар ўзларида талабаларга мос бўш иш ўринларини эълон қилиши, ишлаш истагини билдирган талабалар ўзлари тўғрисидаги маълумотларни (резюме) ушбу порталга жойлаштириш имконияти мавжуд.  

2023 йилда Олий таълим муассасаларини битирган 157,5 минг нафар битирувчининг бандлигига кўмаклашиш бўйича тегишли ташкилотлар билан яқин ҳамкорлик қилинмоқда. Хусусан, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирликларининг ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда “Ёшлар бандлиги дастурлари” ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.  

2023 йилнинг май ойи ҳолатига талабаларнинг ишлашга эҳтиёжи бўлган жами 106 минг 729 нафари ишга жойлаштирилган. Уларнинг 3525 нафарини чин етим, ногирон ҳамда ижтимоий ҳимоя реестрдаги дафтарларга киритилган талабалар ташкил этади.  

Талабаларни ишга жойлаштиришга ихтисослашган ва барча учун қулай бўлган, бандликни таъминлаш бўйича аниқ тартиблар ва ҳуқуқий асосларга эга, талабалар жойлашиши мумкин бўлган бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар базаси (ягона платформа) йўқлиги иш билан таъминлашга салбий таъсир кўрсатмоқда.  

Шунингдек, иш берувчиларда олий таълим муассасалари талабаларини расмий ишга олиш учун имтиёз ва рағбатлантириш механизмларининг мавжуд эмаслиги натижасида улар томонидан талабалардан муайян мутахассислик бўйича олий маълумотга эга эканлиги тўғрисидаги ҳужжат ва иш стажига эга бўлганлик ҳақидаги ҳужжатни талаб қилиш ҳамда бошқа сунъий тусиқлар билан ишга қабул қилмаслик ҳолатлари кузатилмоқда.  

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар, Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмиталари ҳамда Ёшлар масалалари бўйича комиссиянинг қўшма йиғилишида маълум қилинди.  

 

ЎзА