ФОТОРЕПОРТАЖ
Яна саноқли кунлардан сўнг олий таълим муассасаларида ҳам янги ўқув йили бошланади. Айни жараёнда талабаларни турар жой билан таъминлаш масаласи устувор вазифалардан.
Термиз давлат университетида талабаларни турар жойга жойлаштиришга кўмаклашувчи марказлар фаолият кўрсатмоқда. Яъни, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг жорий йил 30 июлдаги “Олий таълим муассасалари талабаларини турар жой билан таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида”ги буйруғи ижроси доирасида университетида “Талабалар турар жойлари ва ижара хонадонлари бўйича маълумотлар маркази” ташкил этилган.
[gallery-18861]
Марказ талабаларни турар жой билан таъминлаш, мавжуд ижара хонадонлари ҳақида маълумот ҳамда бу борада керакли ёрдам ва маслаҳат бериш билан шуғулланади.
Таъкидлаш керак, университетда жами 6 та талабалар турар жойи мавжуд. Шунингдек, янгидан қуриб битказилган 800 ўринли талабалар турар жойи ҳам янги ўқув йили бошида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Мазкур олий таълим муассасасида ўтган ўқув йили давомида умумий ҳисобда жами 2 минг 695 нафар талаба турар жой билан таъминланган бўлса, янги ўқув йилида эса бу кўрсаткич 3 минг 270 нафарга етказилади. Шунингдек, университетга яқин ҳудудларда жойлашган бўш ижара хонадонлар рўйхати айни кунларда ijara.tersu.uz платформасига жойлаштирилиб, ижара хонадони бўйича барча маълумотлар юкланмоқда.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА