Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабаларни турар жой билан таъминлаш масаласи доимий назоратда (+видео)
10:42 / 2025-10-09

Ўқув йили бошланиши билан Олий даргоҳ масъулларининг энг асосий вазифаси янги қабул қилинган ва ўқиётган ҳар бир талаба ўзининг турар жойига эга бўлишини назорат қилишдир.

Зеро, яшаш манзили аниқ бўлган талабагина, бор диққат эътиборини ўқишга қарата олади. Самарқанд ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг Тошкент филиалида янги ўқув йилида талабаларни турар жой билан таъминлаш бўйича кенг қамровли ва тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Маълумот учун, 2024-2025-ўқув йилида жами 2671 нафар талабалар таҳсил олишмоқда. Ундан бакалавриат босқичининг кундузги таълим шаклида 852 нафар, кечки таълим шаклида 323 нафар, сиртқи таълим шаклида 1466 нафар талабалар таҳсил олишаётган бўлса, 30 нафар талаба магистратура мутахассисликларида таълим жараёнларини давом эттирмоқда.

Бугунги лавҳамизда Университет масъуллари билан олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабаларнинг ижара хонадонларидаги яшаш шароитлари билан яқиндан танишдик.

Самарқанд ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг Тошкент филиалида турар жой масалалари бўйича талабалар ва ота-оналарга маслаҳат бериш, ижара шартномаларини расмийлаштириш бўйича кўмаклашиш, мавжуд муаммоларни ўз вақтида ҳал қилишда ёрдам кўрсатмоқда. Шунингдек, Университет раҳбарияти талабалар турар жойи ва ижарага оид муаммоларни ҳал этишда доимий мониторинг олиб боришни, қўшимча имкониятларни шакллантиришни ва келгусида янги инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишни режалаштирган. Мазкур чора-тадбирлар янги ўқув йилида талабаларнинг қулай яшаши, самарали таълим олиши ва ижтимоий муҳитга тез мослашиши учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/faAgFc09Bd8" title="Talabalarni turar joy bilan ta’minlash masalasi doimiy nazoratda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳайё Турдалиева, 

Нишонбой Абдувоитов ЎзА