Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабаларни турар жой билан таъминлаш марказларига келиб тушган мурожаатларнинг барчаси ижобий ҳал этилган
17:09 / 2023-09-06

Жаҳоннинг қатор етакчи давлатларида таълимни ривожлантириш биринчи галдаги вазифа сифатида белгиланган. Чунки замон талабларини илғай оладиган кадрларни олий таълим тизими тайёрлаб беради.

Бугунги кунда республикада жами 211 та олийгоҳ фаолият юритмоқда ва уларда тахминан 1 миллион 200 минг нафар талаба таҳсил олиши кўзда тутилган.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова маълумотларига кўра, талабаларга 39 минг 533 нафар профессор-ўқитувчилар дарс беради. Олийгоҳларнинг ўртача илмий салоҳияти 39,8 фоизни ташкил этади. 116 та давлат олий таълим муассасаларига 193 минг 761 нафар ёшлар биринчи босқичга қабул қилиниб, ёшларнинг олий таълим билан қамрови 42 фоизга етказилди.

Магистратурага 105 та давлат олийгоҳига ажратилган 17 минг 128 та қабул параметрлари доирасида 7 минг 232 нафар ёшлар ўқишга қабул қилинди. Жорий йилда янги ташкил этилган 16 та бакалавриат таълим йўналишлари ва 23 та магистратура мутахассисликлари бўйича малака талаблари тасдиқланди. Мувофиқлаштирувчи соҳа кенгашлари томонидан 583 та бакалавриат таълим йўналиши ва 625 та магистратура мутахассислиги бўйича малака талаблари ишлаб чиқилди. 1 минг 208 та ўқув режа ва таркибидаги фанлар бўйича 5 мингдан ортиқ ўқув дастурлар тасдиқланди. Талабалар амалиётини ташкил этиш учун олий таълим муассасалари томонидан 12 минг 758 та корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорлик шартномалари имзоланди.  

Олийгоҳларда мавжуд 501 та ўқув биносининг 17 минг 661 та ўқув аудиторияси ҳамда 2 минг 900 та ўқув лаборатория хоналарида ўқув жараёни йўлга қўйилди. Олийгоҳларда профессор-ўқитувчиларнинг ўқув юкламаси 10-15 фоизга камайтирилиши бўйича амалий чоралар кўрилди.

Талабаларни турар жой билан таъминлаш масаласи ҳамон долзарб. Республика бўйича фаолият юритаётган 112 та давлат олийгоҳларида кундузги таълим шаклида таълим олаётган 556 минг нафар талабанинг 286  минг 569 нафари ўз уйи ва яқин қариндошлари уйида яшаб келмоқда. 116 минг 535 нафар талабани ижара хонадонларга жойлаштириш режалаштирилган.

Талабаларнинг ётоқхоналар ва ижара хонадонларига жойлашишларига кўмаклашиш мақсадида олийгоҳлар томонидан жами 188 та талабаларни турар жой билан таъминлаш марказлари ташкил этилиб, самарали фаолият юритмоқда. Ташкил этилган марказлар орқали жами 63 минг 321 та мурожаат (Тошкент шаҳрида 38 225 та) келиб тушди ва уларнинг барчаси ижобий ҳал этилди, яъни ижара хонадонлари бўйича ахборотлар тақдим этилди.

Шундай қилиб, ҳозирги кунгача барча курслар кесимида талабалар ётоқхонасига жами 97 минг 401 нафар, ижара хонадонларига 73 минг 405 нафар талаба жойлаштирилган.  

Муҳайё Тошқораева, ЎзА