French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабаларни касбга йўналиштириш соҳасида Германия билан ҳамкорлик
12:00 / 2023-05-04

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда вазирнинг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти раҳбари Маттиас Клингенберг ва манфаатдор ташкилотларнинг масъул вакиллари иштирок этди.

Учрашувда “Ўзбекистон касб-ҳунар таълими тизимини ислоҳ қилиш  ва модернизация жараёнларини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум имзоланди.  

Ушбу меморандумга мувофиқ, ёшларни касб-ҳунарга  ўқитиш бўйича биргаликда илмий-тадқиқотлар олиб бориш режалаштирилган. Шунингдек, бу борада хориж тажрибасини ўрганиш ва ўқув тадбирларини ташкиллаштириш ҳам кўзда тутилган. Томонлар  ҳамкорликда ахборот технологиялари соҳасида иш олиб боришга келишиб олдилар.  

2021-2025 йилларда Ўзбекистон касб-ҳунар таълими тизимини ислоҳ қилиш  ва модернизация жараёнларини қўллаб-қувватлаш лойиҳаси Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт Федерал вазирлиги томонидан молиялаштирилмоқда.

Н.Усмонова, ЎзА