Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабаларга поезд учун 50 фоиз чегирма эълон қилинди
14:04 / 2025-12-11

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга қишки таътил мобайнида маҳаллий йўналишдаги қатновлар учун чегирмалар эълон қилди.

Барча маҳаллий йўналишдаги йўловчи поездларнинг темир йўл ҳужжатининг тўлиқ қийматидан 50 фоиз чегирма 2025 йил 18 декабрдан 2026 йил 12 январга қадар амал қилади. Мазкур чегирма СВ/ВИП класс вагонлари ва юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездларига амал қилмайди.  

М.Комилова, ЎзА