French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабаларга маърифат улашиб
09:52 / 2024-10-05

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти Нефть ва газ факультети фаоллар залида “Маърифат улашиб” лойиҳаси асосида элимизнинг ардоқли ва таниқли адиблари билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Адабий кечада Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Бобур Бобомурод, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир ва таржимон Ҳумоюн (Ҳумоюн Акбаров) адабиёт ихлосмандлари билан ўзаро мулоқот қилди.  

Адиблар билан учрашув мушоира ва адабий гурунгларга бой бўлди. Талабалар нафақат меҳмонларнинг, балки ўзларининг ҳам ижод намуналаридан ўқиб беришди.  

[gallery-19608]

Мамлакатимиздаги барча олий таълим муассасалари ҳамда умумтаълим мактабларининг талаба ва ўқувчиларини китоб мутолаасига жалб этиш, бадиий саводхонлик даражасини ошириш орқали уларни ватанпарварлик ва юртимиз келажагига дахлдорлик руҳида тарбиялашни мақсад қилган “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида талабалар ўртасида меҳмон адиблар асарлари асосида “Заковат” интеллектуал ўйини ҳам бўлиб ўтди.  

Шунингдек икки кунлик ташриф давомида адиблар институт раҳбарияти ҳамда талабалар турар жойларида ёшлар билан учрашди. Шунингдек, Миришкор, Қамаши ва Чироқчи туманларидаги мактаб ўқувчилари билан адабий суҳбатлар уюштирилди.  

Тадбирларда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида меҳмонлар иштирокида дарахт кўчатлари ҳам ўтқазилди.  

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари