Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабаларга байрам туҳфаси
14:03 / 2025-12-06

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг ўттиз уч йиллиги байрами арафасида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида янги талабалар турар жойи фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раисининг ўринбосари Р.Нуразизов сўзга чиқиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган алоҳида эътибор давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланганини таъкидлади. Йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни ҳамда янги объектнинг фойдаланишга топширилиши билан қутлади.

Таъкидланганидек, Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда таълим соҳасига, жумладан, ёшларни олий таълимга қамраб олишга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мана шундай эзгу ишлар қаторида олий ўқув юртлари сони ортиб, ҳар йили қорақалпоғистонлик ёшларга қўшимча квоталар ажратиб берилмоқда. Бу ўз навбатида, ёшларимиз орасидан илғор фикрли, юртимиз тараққиётига ўзининг муносиб ҳисса қўшадиган ёшларнинг етишиб чиқишига мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилмоқда.

[gallery-26598]

Умумий 30,5 миллиард сўм маблағ эвазига давлат-хусусий шериклик асосида қурилган янги, барча қулайликларга эга 400 ўринга мўлжалланган талабалар турар жойининг фойдаланишга топширилиши ана шу йўналишдаги чора-тадбирларнинг амалий ифодасидир. Албатта, фойдаланишга топширилган янги объект талаба-ёшлар учун узоқ йиллар давомида хизмат қилади.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА