Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабалар ётоқхонасини қуриш истагида бўлган тадбиркорлардан таклифлар қабул қилинмоқда
13:22 / 2022-08-02

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этилган брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мўмин Ибодов талабаларни турар-жой билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, талабалар турар жойларини давлат хусусий шериклиги асосида барпо этиш бўйича 2022 йилда олий таълим муассасаларида жами 18 800 ўринли 47 та талабалар турар жойини барпо этиш белгиланган бўлиб, бугунги кунда республика бўйича жами 30 890 ўринли 60 та талабалар турар жойини қуриш лойиҳалари амалга оширилмоқда.

2022 йил 1 август ҳолатига кўра, давлат-хусусий шериклик асосида умумий қуввати жами 20 800 ўринли 39 та лойиҳа устида иш олиб борилди. Шундан Самарқанд давлат университетида тадбиркорнинг тўлиқ маблағлари ҳисобидан 1 та 350 ўринли ётоқхона фойдаланишга топширилган. Жами 4 800 ўринли 11 та лойиҳа Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шериклик агентлиги томонидан давлат реестрига олинган. Шунингдек, 3 000 ўринли 7 та лойиҳа битими расмийлаштириш жараёнида турибди.

Тошкент шаҳридаги 1 та 1 000 ўринли ётоқхона қурилиши лойиҳаси тендер босқичида. Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хусусий шериклик агентлиги расмий сайти, тааллуқли вазирликлар ҳамда ОТМ расмий сайтларида 3 300 ўринли 5 та лойиҳа 45 кунлик эълонга жойлаштирилган. Булар Жиззах педагогика институтидаги 2 та 1200 ўринли, Гулистон давлат университетидаги 1 та 600 ўринли, Тошкент давлат педагогига университетидаги 1000 ўринли ҳамда Нукус давлат педагогига институтидаги 500 ўринли ётоқхоналар қурилиши лойиҳаларидир.

Шу билан бир қаторда, бугунги кунда буларга қўшимча равишда 14 та 8 минг 350 ўринли лойиҳа юзасидан концепция ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда.

Давлат олий таълим муассасаси ва Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушда амалга ошириладиган лойиҳалар, ОТМнинг тўлиқ ўз маблағлари ҳисобидан қуриладиган лойиҳалар ҳамда инвестиция дастури доирасидаги лойиҳалар доирасида жами 10 090 ўринли 21 та ётоқхоналар қурилиши амалга оширилмоқда.

Шундан Қорақалпоқ давлат университетида 550 ўринли талабалар турар жойи университетнинг тўлиқ ўз маблағи ҳисобидан қуриб битказилди. Юқоридаги лойиҳаларга қўшимча сифатида айтиш мумкинки, бугунги кунда 1 та 240 ўринли лойиҳа тендер босқичида. 11 та 4 850 ўринли лойиҳада смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда.

Айни дамда республикамизда жами 16 050 ўринли 30 та лойиҳада қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, ДХШ асосида ётоқхоналар қуриш учун таклифлар қабул қилиш давом этмоқда. Лойиҳалар учун субсидиялар ажратишга ресурслар етарли.


Муҳайё Тошқораева, ЎзА