Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабалар “Яшил макон” лойиҳасида фаоллик кўрсатди
11:31 / 2025-11-26

Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 30 майда имзоланган “Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳамда ўрмонларни бошқариш тизимида ислоҳотларни изчил давом эттириш, яшил ҳудудларни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида ҳудудларни баҳаво масканларга айлантириш, ўрмонлар ва яшил ҳудудлар майдонини кенгайтириш, боғ-роғлар барпо этиш, улардан оқилона фойдаланиш вазифалари белгиланганди.

Куни кеча Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида навбатдаги кўчат экиш тадбири ўтказилди.

Мазкур лойиҳа ташаббускор талабалар ва устозлар томонидан фаол қўллаб-қувватланиб, университет ҳудудида бир қатор манзарали дарахт ва кўчатлар экилди.

Тадбир давомида яшил ҳудудларни кенгайтириш, экологик муҳитни яхшилаш ҳамда талабаларда табиатга масъулиятли муносабатни шакллантиришга доир тушунчалар берилди. Ушбу саъй-ҳаракатни тизимли тарзда давом эттириш бўйича иш режаси ишлаб чиқилгани эълон қилинди. Экилган дарахтларга мунтазам парвариш кўрсатиш бўйича аниқ мақсадли кўрсаткичлар белгилаб олинди.

Т.Рўзиев, ЎзА