Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабалар яшаётган ижарадаги хонадонлар шароитлари ўрганилмоқда
15:01 / 2025-10-08

Олий таълим ташкилотларида сентябрь ойининг илк кунларидан бошлаб ижарада яшаётган талабалар ҳолидан мунтазам хабар олинмоқда. Уларнинг яшаш шароитлари, электр энергияси таъминоти, иситиш тизими, ёнғин хавфсизлиги ҳамда маҳалла ижтимоий муҳити каби омиллар ўрганилмоқда.

Мазкур жараёнлар олий таълим муассасалари ректорлари, проректорлар, тьюторлар, профилактика инспекторлари ва бошқа масъуллар томонидан тизимли равишда амалга оширилмоқда.

Жорий ўқув йили бошидан 4 октябрь ҳолатига кўра, олий таълим ташкилотлари масъуллари томонидан 7 минг 300 та ижарадаги хонадонда яшовчи 26 минг 750 нафар талаба (ижарада яшовчи талабалар умумий сонининг 17,5 фоизи) ҳолидан хабар олинган.

Хусусан, ўқув йилининг бешинчи ҳафтасида 48 та олий таълим ташкилоти масъуллари томонидан 1 минг 983 та ижарадаги хонадон кўздан кечирилиб, унда истиқомат қилаётган 3 минг 250 нафар талаба-ёш билан учрашувлар ўтказилди.

Ўрганишлар давомида талабалар истиқомат қилаётган ижарадаги хонадонлар яшаш шароити, маҳалла ижтимоий муҳити ва хавфсизлик ҳолатига кўра “яшил”, “сариқ” ва “қизил” ҳудудлар сифатида таснифланмоқда.

Дилдора ДЎСМАТОВА, ЎзА