Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти Педагогика-психология ва ижодий таълим факультети мусиқа таълими кафедраси томонидан “Биз – Ватанни куйлаймиз” мавзусида концерт дастури ташкил этилди.
Тадбирда институтнинг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Қувондиқ Қодиров сўзга чиқиб, институтда иқтидорли ёшларнинг бундай концерт дастурини ташкил этиш яхши анъанага айланиб бораётганини таъкидлаб, уни ташкил этишга раҳбарлик қилган Ўзбекистон халқ артисти, мусиқа таълими кафедраси доценти Айгул Надировага, доцент София Тажетдиновага, шунингдек, кафедранинг фидойи профессор-ўқитувчиларига миннатдорлик билдирди.


Концерт дастурида талабалар ва магистрантлар, кафедра қошида ташкил этилган “Сий парда”, “Тараннум”, “Балдаурен”, “Ғижжакчилар” ансамбллари аъзолари қорақалпоқча, ўзбекча, қозоқча, туркманча, туркча қўшиқлар, шунингдек, анъанавий ва жаҳон мумтоз куйларини ижро этди.
Концерт дастури иштирокчиларда унутилмас таассурот қолдирди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.