Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабалар уйи фойдаланишга топширилди
14:45 / 2023-10-04

Кейинги йилларда Андижон вилоятидаги олий ўқув юртлари талабаларини ётоқхона, тураржой билан таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Умуман, вилоятда 2022-2025 йилларда олий ўқув юртлари томонидан, шунингдек, давлат-хусусий шерикчилик дастури асосида бир нечта талабалар ётоқхоналари барпо этиш кўзда тутилган. Ана шу дастур асосида Андижон педагогика институтида барпо этилган замонавий, зарур шарт-шароитларга эга, 400 ўринли яна битта замонавий талабалар уйи фойдаланишга топширилди.

Андижон педагогика институти профессор-ўқитувчилари, талабалар, қурувчилар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида мазкур талабалар уйининг фойдаланишга топширилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда сўз олганлар томонидан мамлакатимизда талаба ёшларнинг пухта билим олиши, яшаши, малакали мутахассис бўлиб етишиши учун барча шароит яратиб берилаётганлиги алоҳида таъкидланди.

Янги барпо этилган тураржойдаги икки ва тўрт кишилик хоналарда талабаларнинг яшаши, бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун зарур барча шароит яратилган. Хусусан, талабалар уйининг ҳар бир қаватида дам олиш хонаси, ошхона ҳамда кир ювиш ва қуритиш учун хоналар бўлиб, зарур жиҳозлар билан таъминланган. Бундан ташқари, биринчи қаватда ота-оналар учун меҳмонхона ҳам ташкил этилди.

Янги барпо этилган талабалар уйига вилоят ҳокими томонидан бир неча турдаги маиший техника воситалари совға қилинди.

[gallery-13862]

Ф.Убайдуллаев, З.Умрзоқов (сурат), ЎзА