Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабалар учун ёзги мактаб
17:10 / 2023-07-07

Тошкент Давлат транспорт университетида Корея аэрокосмик университети талабалари учун ёзги мактаб ташкил этилди.

Корея аэрокосмик университетидан жами 14 талаба ва 2 нафар профессор-ўқитувчи Тошкент давлат транспорт университетига ташриф буюрди. Ушбу ташрифдан асосий мақсад олий таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган ўзаро хоҳиш-истакларга мувофиқ Корея аэрокосмик университети (KAU)) ва Тошкент давлат транспорт университети ўртасида таълим ҳамда маданият алмашинувини йўлга қўйишдир.  

10 кунлик ёзги мактаб давомида университет талабалари ўзаро билим алмашинуви доирасида учувчисиз учиш аппаратларини дастурлаш ва парвоз хавфсизлиги структураси лойиҳалари, парапланда югуриш, парашют билан югуриш, дрон учириш ва турли спорт мусобақалари ҳамда интеллектуал ўйинлар бўлиб ўтиши режалаштирилган. Икки олий таълим муассасаси соҳада ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувни амалга оширди.  

Нилуфар Бозорова, ЎзА