Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабалар учун тўлов ва қабул муддатлари узайтирилди
17:36 / 2025-12-30

Давлат комиссиясининг тегишли баёнига мувофиқ, 2025/2026-ўқув йилида олий таълим ташкилотларининг бакалавриат ва магистратура босқичлари талабалари учун контракт тўловларини амалга ошириш ҳамда талабалар сафига қабулни расмийлаштириш муддати 2026 йил 31 январга қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.

Қайд этилишича, қабул параметрлари доирасида ўқишга тавсия этилган абитуриентлар базавий тўлов-контракт асосида бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 50 фоизи миқдорида тўловни амалга ошириши лозим.

Шунингдек, табақалаштирилган тўлов-контракт (супер) асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар ҳам улар учун белгиланган бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 50 фоизи миқдоридаги тўловни белгиланган муддатда амалга оширишлари талаб этилади.

Ҳамроз Баянов, ЎзА