English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабалар учун поездларга чегирмалар эълон қилинди
10:12 / 2023-12-12

Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга қишки таътил мобайнида маҳаллий йўналишдаги қатновлар учун "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ томонидан поезд қатновларига чегирмалар эълон қилинди.

2023 йилнинг 25 декабридан 2024 йилнинг 7 январига қадар давом этадиган ушбу чегирмалар ўрнатилган тартибда барча маҳаллий йўналишдаги йўловчи поездларнинг темир йўл ҳужжати тўлиқ қийматидан 50 фоиз миқдорида амал қилади.  

Хабарда келтирилишича, чегирмалар SV /VIP класс вагонлари ва юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоездларига нисбатан қўлланилмайди.  

Маълумот учун, чипталарни eticket.railway.uz сайтидан электрон тарзда харид қилиш мумкин.  

 

М.Комилова,

ЎзА