Талабалар учун маҳорат дарслари ташкил этилди
Вестминстер университетида Ўзбекистон Бадиий академияси ва Павел Бенков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби ҳамкорлигида талаба-ёшлар учун маҳорат дарси бўлиб ўтди.
Ёшларнинг бадиий соҳада билим ва кўникмаларини ошириш, уларнинг тасаввур дунёсини ошириш мақсадида ташкил этилган маҳорат дарсларида портрет ва "Абру Баҳор" санъати бўйича амалий машғулот ўтказилди.

Шунингдек, машғулот давомида талабалар замонавий либослар эскизларини яратиш, ранг ва шакл уйғунлиги, композиция билан ишлаш каби асосий дизайн элементлари билан танишди.
Дарс жараёни жонли ва ижодий руҳда ўтиб, талабалар ўз ғояларини эркин ифодалаш имкониятига эга бўлишди. Маҳорат дарси талабалар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.

Гулноза Бобоева, ЎзА