ФОТОРЕПОРТАЖ
Ёшларнинг ижодий қобилиятини янада ошириш, босқичма-босқич хорижий давлатларда малака ошириш чора-тадбирлар режасини бажариш мақсадида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг бир гуруҳ ўқитувчи ва талабалари Россия Федерациясидаги Санкт-Петербург давлат кино ва телевидение институтида тажриба алмашиб қайтди.
Чет давлатда тажриба орттириб келган профессор-ўқитувчилар Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида “Овоз режиссёрлиги ва операторлик маҳорати” кафедрасида талабалар учун маҳорат дарсларини ташкил этди.
[gallery-10906]
Кафедра мудири Иқбол Мелиқўзиев томонидан “Кинотелеоператорлик”, “Овоз режиссёрлиги”, “Санъатда анимациявий ва мультимедиавий лойиҳалаш” таълим йўналиши талабаларига Санкт-Петербург кино ва телевидение институти билан ҳамкорликда бажариладиган вазифалар, талабаларнинг ижодий ишлари ҳамда ютуқлари ҳақида маълумотлар берилди.
Маҳорат дарсида сўз олганлар ҳамкор таълим муассасасида олган тажрибасини талабалар билан ўртоқлашиб, соҳага оид янгиликлар ва унинг истиқболлари ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА