Тошкент менежмент ва иқтисодиёт институтида 2023-2024 ўқув йили учун “Карьера куни” ахборот-таништирув тадбири бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир институтда “олий таълим – фан – ишлаб чиқариш”нинг узвий интеграциясини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларни тизимли йўлга қўйиш, таълим хизматлари сифатини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш, институт ва ишлаб чиқариш корхоналари билан ўзаро инновацион-корпоратив ҳамкорликни янада яхши йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари ҳамда мулкчиликнинг турли шаклларидаги 10 дан ортиқ компания ва фирмаларнинг раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этди.
Тадбир давомида бўш иш ўринлари билан иштирок этаётган иш берувчи вазирлик, муассаса, ташкилот ва корхоналарга битирувчи талабалар тўғрисида маълумотлар тақдим этилди.
Шунингдек, тадбирда инновацион ҳамкорлик доирасида муаммоли мавзулар бўйича тадқиқотлар олиб бориш, ўқув-режаларга амалиётчи мутахассислар таклифларини эътиборга олган ҳолда ўзгартиришлар киритиш, талабаларнинг малакавий амалиёти ва тажриба оширишини тизимли равишда ташкил этиш, амалиётчи мутахассисларни дарс машғулотларига жалб қилиш ҳамда битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертацияларини корхона ва ташкилотлар таклифини ҳисобга олган ҳолда тайёрлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Тадбир давомида тижорат банклари, халқаро экспертлар ҳамда йирик компания вакиллари томонидан мастер-класслар ўтказилди.
“Карьера куни” тадбирлари институт фаолиятида ҳам, талабалар ҳаётида ҳам алоҳида аҳамиятга эга.
<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/qS1M9PPFKM4" title="Talabalar uchun “Karyera kuni" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Гулноза Бобоева,
Аброр Содиқов(видео)
ЎзА