French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабалар учун 12 қаватли ётоқхона қурилиши бошланди
22:05 / 2023-03-16

Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг Ислом Каримов кўчасидаги талабалар турар-жойи ҳудудида давлат-хусусий шериклик асосида 12 қаватли янги ётоқхона қурилиши бошланди.

Институт ректори, проректорлар ва қурилиш ташкилоти раҳбарлари иштирокида ушбу турар-жой биноси лойиҳаси яна бир бор кўздан кечирилди. Миллий удумларга мувофиқ жонлиқ сўйилиб, дуо-фотиҳа қилинди ва маҳобатли техникалар котлован қазишга киришди.“Нифрит импекс” масъулияти чекланган жамияти томонидан тайёрланган қиймати 86 миллиард 300 миллион сўмга тенг мазкур лойиҳа асосида 1000 ўринли талабалар турар-жойи қурилиши жорий йил охирига қадар якунланиб, фойдаланишга топширилади.

Бундан ташқари, шу йилнинг феврал ойида институтнинг 300 ўринли яна бир ётоқхонаси қурилиши бошланган эди. Давлат-хусусий шериклик тамойили асосида барпо этилаётган уч қаватли ушбу бино 300 ўринга мўлжаллаган. “Темирйўлчилар шифо маскани” оилавий корхонаси томонидан бинони талабалар турар-жойига мослаштириш ишларига 8 миллиард 500 миллион сўм маблағ сарфланади. Мазкур бино ишга тушганидан сўнг институт талабаларининг турар-жойга бўлган эҳтиёжини қоплаш имконияти янада яхшиланади.

Маълумот ўрнида, НамМҚИ тасарруфида бугунги кунда иккита талабалар турар жойи бўлиб, умумий сиғими 800 ўринни ташкил этади.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА