English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабалар турар жойлари қандай усулда қурилади?
12:47 / 2022-06-07

ОНЛАЙН

Аввал хабар берилганидек, Қонунчилик палатаси мажлисида олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Тошқуловнинг «Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларни турар жойлар билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахбороти эшитилмоқда.

Эшитув давомида депутатлар оилавий талабалар ҳам борлиги, келгусида улар учун ҳам оилавий ётоқхоналар қуриладими-йўқми, деган саволни ўртага ташлади. Унга жавобан вазир қуйидагиларни таъкидлади:

— Ҳамма оила ҳам ижарада яшай олмайди. Ҳозир талабалар турар жойларини икки усулда қуришга ҳаракат қилиняпти. Олий таълим муассасаларига 5 фоиз профессор ўқитувчилар хориждан бўлиши керак, деган талабни қўйяпмиз. Чунки улар олийгоҳ муҳитида бўлишсин, талабалар билан бирга бесетгада ўтириб, суҳбат қилсин. 

Талабалар турар жойларининг бир қисмини меҳмонхонага, бир қисмини оилавий талабалар, докторантларга, бир қисмини ногиронлар учун турар жойга айлантириш кўзда тутилган. Вилоятларга борганимда, олий таълим муассасалари ётоқхоналарининг меҳмонхонасида тураман. Агар меҳмонхонаси бўлмаса, ётоқхонадан битта хона ажратиб беринг, дейман ректорларга. Чунки мен талабалар билан бирга суҳбатлашиб, овқатланишим керак. Улар билан қанча мониторинг қилиш мумкин. Нафақат талаба сифатидаги муаммолари, балки қишлоғидаги муаммолари ҳақида ҳам гаплашиш имконияти бўлади, – дейди вазир.

Муҳтарама Комилова, ЎзА