French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабалар турар жойлари ҳолати ўрганилди
16:49 / 2024-08-26

Шу кунларда Қўқон давлат педагогика институти томонидан 2024/2025-ўқув йилида талабаларни муносиб кутиб олиш ва уларни турар жой, ижара хонадонлар билан таъминлаш мақсадида институтга ёндош маҳаллалардаги ижара хонадонларининг шароитлари ўрганилди.

Институт ректори Дилноза Ходжаева ташкил этилган ижара хонадонларини кўздан кечириб, талабаларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. 

Хонадон эгалари билан суҳбатда бўлиб, ижара нархлари ва талабалар хавфсизлигини таъминлаш ишлари билан қизиқди. 

Талабалар дарс тайёрлашлари, ётиб дам олишлари, овқатланишлари учун яратилган шароитлар ва бошқа масалалар юзасидан ўзининг таклиф ва мулоҳазаларини билдирди. 

Қайд этиш лозимки, бу йил 600 нафар талабанинг ижара хонадонларга эҳтиёжи мавжудлигидан келиб чиқиб институтга ёндош маҳаллалардан 102 та ижара уйлар рўйхати шакллантирилган. 

Дилноза Ходжаева 3-сонли талабалар турар жойида ҳам бўлди. Ўз бағрига 708 нафар талабани қабул қиладиган мазкур ётоқхонада айни пайтда талабаларни қабул қилишга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. 

Институт ректори умумий фойдаланиш жойлари, жумладан, ювиниш хоналари, ҳожатхоналар, ошхона, иситиш, ёритиш тизими билан танишиб, шу ернинг ўзида масъулларга камчилик ва муаммоларни тезлик билан бартараф этиш юзасидан топшириқлар берди. 

Гулноза Бобоева, ЎзА