Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабалар театр студиялари танлови
17:07 / 2023-05-26

Инсон маънавий оламини юксалтиришда, онг ва тафаккурини теранлаштиришда театр санъатининг ўрни беқиёс. Зеро, санъат одамларни эзгуликка чорлайди, яхшиликка ундайди, энг гўзал ҳис-туйғуларни инъом этади. Театр шунчаки оддий томошахона эмас, балки тарбия, маданият, маънавият ва маърифат масканидир.

Талабалар бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ҳар йили олий таълим муассасалари ўртасида анъанавий тарзда “Талабалар театр студиялари” кўрик-танлови ўтказилмоқда. Талаба-ёшларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, уларни театр санъатига муҳаббат руҳида тарбиялаш, жамиятда учрайдиган ижтимоий муаммолар ва салбий ҳолатларни саҳна кўринишлари орқали кенг жамоатчиликка етказишда танловнинг ўрни катта.  

Фарғона вилоятида кўрик-танловнинг финал босқичи бўлиб ўтмоқда. Тадбирнинг очилиш маросимида Фарғона политехника институти проректори Ж.Қамбаров барча жамоаларга омад тилади. Сўнг иштирокчи жамоалар ва ҳакамлар ҳайъати аъзолари таништирилиб, саҳналаштирилган асарларга навбат берилди. Мазкур финал босқичида Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиали, Халқаро ислом академияси, Самарқанд давлат тиббиёт университети ва Фарғона политехника институти талабаларидан ташкил топган жамоалар ўзаро беллашмоқда.  

Талаба-ёшлар уч кун давомида саҳна чиқишларини намойиш қилади. Финал босқичида мезбон жамоа Фарғона политехника институтининг "Қиргули" талабалар театр студияси томонидан спектакль тақдим қилинди. Саҳнада режиссёр Азима Йўлдошева томонидан саҳналаштирилган "Жалолиддин Мангуберди" спектакли ижро этилди.  

М.Сулаймонов, ЎзА