Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабалар тадбиркорлик тартибларини билиб олди
10:40 / 2016-04-18

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг “Ёш тадбиркор – юртга мададкор” лойиҳаси доирасида семинар-тренинг ташкил этилди.

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг “Ёш тадбиркор – юртга мададкор” лойиҳаси доирасида семинар-тренинг ташкил этилди.

Ҳаракатнинг Тошкент шаҳар кенгаши томонидан ўтказилган семинарда тадбиркорликка қизиққан, ўз бизнесини йўлга қўйишга интилаётган олий таълим муассасалари талабалари иштирок этди.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида изчил ривожланаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси иқтисодиёт тараққиёти ва аҳоли фаровонлигини ошириш билан бирга, бандлигини таъминлашда ҳам муҳим ўрин тутмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Савдо-саноат палатаси, тижорат банклари ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилаётган “Ёш тадбиркор – юртга мададкор” танлови ёшларнинг ўз бизнесини йўлга қўйишига қўшимча имконият бермоқда.

Тадбирда талабаларга кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, соҳани молиявий қўллаб-қувватлаш, бюрократик тўсиқларга барҳам бериш бўйича яратилган ҳуқуқий кафолатлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

– Семинарда тадбиркорлик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисоботлар тақдим этиш, жорий қилинаётган қулайлик ва имтиёзлар ҳақида тўла тасаввурга эга бўлдик, – дейди университет магистранти Гулчеҳра Нарзуллаева. – Бизнес ғояларимиз, таклифларимизни қай тартибда тақдим этишимиз лозимлигини билиб олдик.

Лойиҳа доирасида барча таълим муассасаларида кўрик-танловда қатнашиш тартиби, “Маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш”, “Бозорни ўрганиш ва сегментлаш”, “Тижорат банкларининг кредит сиёсати”, “Имтиёзли кредитлар, кредит таъминоти, фоизлари, муддатлари” мавзуларида семинарлар ўтказилмоқда.