Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабалар суд фаолияти билан таништирилди
17:48 / 2025-12-25

Ёшларни судлар фаолияти, соҳага доир қонунчиликдаги янгиликлар билан яқиндан таништириш мақсадида Хоразм вилоят суди биносида навбатдаги “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.

Унда Урганч давлат университетида юриспруденция йўналишида таълим олаётган талабаларнинг бир гуруҳи қатнашди.  

Тадбирда қатнашчилар вилоят суди биносида ташкил этилган адвокатлар хонаси, прокурор хонаси, фуқароларни қабул қилиш жараёни, суд мажлислар зали ҳамда судга ташриф буюрувчилар учун яратилган бошқа шароитлар билан танишдилар.  

Мулоқотларда суд тизимидаги ислоҳотлар ва коррупцияга қарши курашишда судларнинг роли масалаларига ҳам эътибор қаратилди.  

–  Бу каби тадбирлар бўлажак ҳуқуқшунослар учун назарий билимларини амалиёт орқали янада мустаҳкамлаш, соҳа мутахассислари билан фикр алмашиш имкониятини яратишга хизмат қилади,– дейди вилоят судининг Кадрлар бўлими бош консультанти С.Салаев. – Шу сабабдан бугун талабаларга вилоятимиз судларида жорий йилнинг ўтган 11 ойида кўрилган коррупцияга оид жиноят ишлари ва айбдорларга тайинланган жазо турлари бўйича ҳам гапириб берилди.  

[gallery-26907]

Бўлғуси ҳуқуқшунослар вилоят судида кўриладиган ишлар тоифаси, суднинг ваколатлари ҳамда суд тизимига ишга кириш тартиби ҳақида ҳам маълумотлар олишди.  

Шунингдек, “Очиқ эшиклар куни” тадбири доирасида судга мурожаат қилувчи фуқаролар учун қулайлик яратиш мақсадида жорий этилган ўндан ортиқ суд интерактив хизматлари, улардан фойдаланиш тартиби ва "Рақамли суд концепцияси" доирасида мазкур хизматларни янада такомиллаштириш жараёнлари иштирокчиларга тўлиқ тушунтирилди.

Аҳмаджон Шокиров,

Беҳзод Саидов (сурат), ЎзА мухбирлари