Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабалар шоир билан учрашди
08:28 / 2021-01-15

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги «Маънавият ва маърифат» маркази ташаббуси билан Талабалар шаҳарчасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, «Шуҳрат» медали соҳиби, таниқли шоир Шуҳрат Ориф билан учрашувлар ўтказилди.

Тадбирда марказ раҳбари Мирзоҳид Ботиров, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Шодмонқул Салом, журналист Дилшод Бўриев ва бошқалар Шуҳрат Ориф ижоди ҳақида илиқ фикр билдирди.

Таниқли ҳофиз Бахтиёр Раҳмон меҳмон сифатида иштирок этди ва Шуҳрат Ориф қаламига мансуб шеърларни қўшиқ қилиб куйлади. Талабалар талабига биноан ўзининг эл оғзига тушиб улгурган ижод намуналаридан йиғилганларга жонли тақдим этди.

Тадбир қизғин савол ва жавоб шаклида ўтди. Ёшларга шоир янги чоп этилган «Мен асли одаммас, ёр эдим» номли китобини ўз дасхати билан тақдим этди.

ЎзА