Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабалар сайлов тизими ҳақида маълумотга эга бўлди
15:39 / 2024-09-14

Навоий вилояти ҳудудий сайлов комиссияси томонидан Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида таҳсил олаётган 1-босқич талабалари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Унда ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимларини ошириш, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгаришлар, 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови, вилоятда сайловни юқори савияда ўтказиш бўйича кўрилаётган тайёргарлик жараёнлари ҳақида маълумотлар берилди.

– Учрашув давомида сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига оид нормалар, сайлов тизимига киритилган сўнгги ўзгартириш ва қўшимчалар, ногиронлиги бўлган фуқароларнинг сайловларда иштирок этиши учун яратилган имтиёзлар, сайлов жараёнларида оммавий ахборот воситалари ходимларининг иштироки, муддатидан олдин овоз бериш, сайлов бюллетенини тўлдириш тартиби тўғрисида тушунчалар берилди, – дейди талаба Сарвиноз Пўлатова. – Шунингдек, учрашувда жорий йилдан бошлаб сайловлар аралаш сайлов тизими асосида ўтказилиши, бу тизимнинг афзалликлари, жамиятни демократлаштириш фуқаролар сайлов ҳуқуқи амалга оширилиши билан узвий боғлиқлиги ҳақида ҳам тушунчаларга эга бўлдик.  

Учрашув давомида бу йилги сайловда илк маротаба овоз берадиган сайловчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.  

А.Бўриев, ЎзА мухбири