Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабалар модуль асосида педагог бўлиши мумкин
12:23 / 2021-01-26

2021 йил 1 июнга қадар А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ҳамда халқ таълими ходимлари малакасини ошириш ҳудудий марказларида педагогик бўлмаган бакалавриат таълим йўналишларида таҳсил олаётган талабалар учун педагогик тайёргарлик модуллари жорий этилади.

Унда модуллар бўйича бакалавриатнинг сўнгги икки босқичида таҳсил олаётган талабалар Халқ таълими вазирлигининг гранти ва тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.  

Модулларни грант асосида ўзлаштирган талабалар вазирлик томонидан 2 йилдан кам бўлмаган муддатга ишлаб бериш учун давлат мактабларига тақсимланади. Модулларни ўзлаштирганлик тўғрисидаги сертификатга эга шахсларга умумий ўрта ва профессионал таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 25 январда қабул қилинган “Халқ таълими соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ушбу тартиб белгилаб қўйилди.  

Қарорга кўра, А.Авлоний номидаги Халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институтида докторантура, стажировка ҳамда тўлов-контракт асосида “Таълим менежменти” ва “Катталар таълими” йўналишида бир йиллик магистратурада юқори малакали кадрлар тайёрланади.  

Халқ таълими ходимларининг етакчи хорижий таълим ташкилотларида малака ошириш ва стажировкалари ташкил этилади. Шунингдек, халқ таълими ходимлари малакасини оширишнинг муқобил шакллари рўйхати тасдиқланади ва ҳар битта шаклга тўғри келадиган академик соатлар ҳажми белгиланади. Бунда малака оширишнинг муқобил шаклларини ўзлаштирган халқ таълими ходимлари тегишли шакл учун белгиланган ҳажмдаги академик соатларни тўплаган деб ҳисобланади.