Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Талабалар лигаси”нинг кураш мусобақаларида сурхондарёликлар етакчиликка эришди
11:02 / 2025-05-20

Урганч давлат университети спорт мажмуасида кураш бўйича ўтказилган “Талабалар лигаси” спорт мусобақаларининг Республика финал босқичида Сурхондарё вилояти жамоаси 3 та олтин, 2 та кумуш, 5 та бронза медали билан етакчиликка эришди.

Уч кунлик муросасиз беллашувларда 14 та ҳудуднинг 252 нафар курашчи талаба йигит-қизлари 14 та вазнда ғолибликка даъвогарлик қилди.

Йигитлар ўртасидаги баҳслар сарҳисобига кўра, 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалига эгалик қилган Сурхондарё вилояти талаба-ёшлари умумжамоада 1-ўринни, 2 та олтин, 2 та бронза медалини жамғарган Қашқадарё вилояти вакиллари 2-ўринни, 1 та олтин, 2 та бронза медали соҳиби бўлган пойтахтлик талаба-йигитлар жамоаси 3-ўринни банд этди.

Курашчи-қизлар мусобақасида умумжамоада 2 та олтин, 1 та кумуш медаль жамғарган Хоразм вилояти вакиллари биринчиликка эришган вазиятда, 2 та олтин, 2 та бронза медалини қўлга киритган Қорақалпоғистон Республикаси талабалар жамоаси 2-ўрин, 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медалига сазовор бўлган Тошкент шаҳри жамоаси 3-ўриндан жой олди.

Т.Рўзиев,

ЎзА