17 ноябрь – Халқаро талабалар куни муносабати билан Қарши шаҳридаги Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида шоу, гала- концерт уюштирилди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан илк бор ташкил этилган катта концертни вилоят ҳокими М.Азимов табрик сўзи билан очиб берди.


Воҳамиз ёшлари кутган шоу, гала-концерт дастурида “Браво” жамоаси аъзоси Умид Умаров, жамоа ревири Ўткир Маҳмудов, шунингдек, “Артист” лойиҳаси иштирокчилари Шоҳрух Эргашев, Аброр Дўстов, Жасурбек Субханов ва таниқли дежжэй Элбек Ҳасанов қашқадарёлик талаба -ёшлар учун куйлади.
Концерт 6 минг нафардан ортиқ ёшни бир жойга жамлади.


Тадбир давомида вилоятда жойлашган давлат ҳамда нодавлат олий таълим муассасаларидаги Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг намунали бошланғич ташкилотлари етакчиларига вилоят ҳокимлиги статуэткалари тантанали равишда топширилди.
– Концерт жуда қизиқарли ва мотивацияга бой кечди, – дейди ҚарДУ ёшлар етакчиси, талаба Достон Равшанов. – Университетимиздан тадбирда минглаб ёшлар қатнашмоқда. Бу каби тадбирлар ёшларга кучли руҳият бағишлайди. Ягона ғоя – ватанпарлик ғояси остида бирлаштиради.








Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири