Талабалар интеллекти синовдан ўтказилди
Пойтахтимизда Ёшлар ишлари агентлиги ва қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда талабалар ўртасидаги йирик интеллектуал мусобақа — “Интеллектуал олимпиада” беллашувлари бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2022 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган ушбу нуфузли мусобақа ёшларнинг билим салоҳияти, мантиқий фикрлаши ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилади.

Бу йил мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан сараланган 50 та олий таълим муассасаси талабалари 6 та йўналиш бўйича ўзаро куч синашди.

Беллашувлар якунида умумжамоа ҳисобида 1-, 2- ва 3-ўринларни эгаллаган олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида мос равишда 2 миллиард, 1,5 миллиард ва 1 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА