Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабалар ҳам референдумда фаол
15:24 / 2023-04-30

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар ҳам референдумда фаол иштирок этмоқда.

– Кундузги таълим йўналишида таҳсил олаётган 8533 нафар талабадан 8408 нафари референдумда қатнашиши кутилмоқда, – дейди институт ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Умирбек Тошниёзов. – 7211 нафар талаба ўз маҳалласидаги участка комиссиясида овоз беради. Бошқа ҳудудлардан келган 1197 нафар талабамиз эса Қарши шаҳрида овоз бериш жараёнларида ўз хоҳиш-иродасини билдирмоқда.  

Бугун нафақат ўзининг, балки мамлакат тақдирига бефарқ бўлмаган талаба-ёшлар конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланиб, референдумда фаоллик кўрсатмоқда. Овоз бериш жараёни кўтаринки руҳда, зўр кайфиятда ўтмоқда.  

Ўлмас Баратов, ЎзА.