Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабалар ҳам ўқиб, ҳам ишлаш имконига эга бўлди
11:24 / 2022-09-07

Андижон давлат педагогика институти Талабалар шаҳарчасида Андижон вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан институт ҳамда Андижон шаҳридаги “Ҳарир тола” масъулияти чекланган жамияти ҳамкорлигида “Талабалар” тикувчилик корхонаси ишга туширилди.

Мутасаддилар, талабалар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида корхона очилишига бағишланган тадбирда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Президентимиз ташаббуси билан талаба ёшларнинг ўқиши, яшаши учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганини таъкидлади. 

Бугунги кунда институтнинг кундузги ва кечки бўлимларида 19 та таълим йўналиши бўйича 3 минг 400 нафардан зиёд талаба таҳсил олади. Институт тасарруфидаги талабалар турар жойи ҳудудида ташкил этилган янги корхона талаба-ёшларга ҳунар ўрганиш билан бирга, қўшимча даромад топиш имконини беради. 

[gallery-8678]

– Корхонада талабалар дарсдан бўш вақтларида ҳунар ўрганишлари, шунингдек, ишлаб қўшимча даромад топишлари мумкин бўлади, – дейди Андижон давлат педагогика институти ректори Бахтиёржон Расулов. – Биринчи босқичда ишлаш иштиёқи бўлган 120 нафар талаба қизнинг бандлиги таъминланган бўлса, келгусида корхона фаолиятини ривожлантириш, қўшимча иш ўринлари яратиш ҳисобига яна 200 нафар талабанинг ишлаши, доимий даромад топиши учун имкон яратилади. 

– Ётоқхонамиз ёнида тикувчилик корхонаси ташкил этилганидан ниҳоятда хурсандмиз, – дейди Мактабгача таълим йўналиши 1- босқич талабаси Шалола Назирова. – Мен асли Фарғона вилоятиданман. Энди институтда ўқиш билан бирга, дарсдан бўш вақтларимда ишлаш, қўшимча даромад топиш имконига ҳам эга бўлдим. Биз, ёшларга кенг имкониятлар яратиб берилаётгани учун раҳмат айтаман. 

Вилоят ҳокими тикувчилик корхонасида иш бошлаган талаба-қизлар билан суҳбатлашди, талабаларнинг таклиф, фикр-мулоҳазаларини эшитди. Мулоқот давомида тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинган 3 нафар талаба-қизнинг контракт пули шу жойнинг ўзида тўлаб берилди.



Ф.Убайдуллаев, З.Умрзоқов (сурат), ЎзА