Сўнгги йилларда юртимиз олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ёшлар сиёсий жараёнларда анча фаоллашган.
Жорий йил муҳим сиёсий йил сифатида тарихда қолади. Зеро, 24 октябрь мамлакатимизда Президент сайлови куни, деб белгиланган. Шу муносабат билан жойларда қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Олий таълим тизимида таҳсил олаётган ёшлар ҳам бундан четда қолаётгани йўқ. Муассасаларда "Талабалар форуми –2021" тадбири ўтказилмоқда.
–Ёшлар сиёсий жараёнларнинг ташаббускори, ҳафталик доирасида ҳам талабалар фаол иштирок этди, – дейди Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги ҳузуридаги Маънавият ва маърифат маркази директори ўринбосари Фозилбек Фарҳодов. –Мақсадимиз уларнинг сиёсий фаоллигини, ижтимоий онгини янада юксалтириш. Талабалар форум доирасида ўтказилаётган сайловолди тадбирларида фаол иштиток этмоқда. Ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, сиёсий фаоллигини оширмоқда.
Шунингдек, олий таълим муассасаларида "Талабалар форуми–2021" доирасида сайлов билан боғлиқ маълумотлар берилмоқда, учрашув ва суҳбатлар ташкил этилмоқда. Талабаларнинг билим ва салоҳиятини синаш мақсадида турли танлов ва интеллектуал ўйинлар ташкил этилмоқда. Тадбирларда фаол иштирок этган талабалар вазирлик томонидан рағбатлантирилмоқда.



Д. Маматова, ЎзА