Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабалар бозорчаси қайта очилди
09:00 / 2024-02-04

Ижтимоий тармоқларда “Ёшлик” талабалар шаҳарчасидаги деҳқон бозори билан боғлиқ эътироз ва мурожаатлар тарқалди. Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Маҳмудова топшириғига кўра ишчи гуруҳи тузилиб, муаммо жойига чиқиб ўрганилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон “Адолат” СДП матбуот хизмати ЎзАга хабар берди.  

Дастлаб партия Марказий аппарати ходимлари ҳамда Тошкент шаҳар Кенгаши раиси М.Дадаходжаева, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Л.Ҳикматова иштирокидаги ишчи гуруҳи деҳқон бозорига бориб, у ерда тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган дўкон эгалари, талабалар ва ҳудуд аҳолисининг ушбу масала юзасидан эътироз ва фикрларини эшитди.

Шунингдек, жараёнга ушбу ҳудудга масъул бўлган Олмазор туман 2-сектор раҳбарияти ҳамда Давлат санитария-эпидемиология назорати бўлими раҳбари Ф.Хаджаева ва бошқа мутасаддилар жалб этилиб, бозор маъмурияти билан суҳбатлашилди. Натижада бозор ҳудуди чиқиндилардан тозаланиб, тадбиркорлар ва аҳоли фойдаланиши учун очилди.  

Шунингдек, партия фаоллари томонидан тадбиркорлар ва масъулларга бу каби муаммолар қайтарилмаслиги учун ҳуқуқий тушунчалар ва тавсиялар берилди, дейилади хабарда.  

М.Комилова, ЎзА