Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабалар бўш иш ўринлари билан танишди
12:01 / 2025-09-29

ФОТОРЕПОРТАЖ

Бухорода битирувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, шунингдек, тадбиркорлик ва инновацион ғояларни ривожлантириш мақсадида “TalabaExpo-2025” касб кўргазмаси ўтказилди.

Тадбир “Келажакка қадам” лойиҳаси доирасида Олий таълим, фан ва инновациялар, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирликлари, вилоят ҳокимлиги, “Ўзмиллийбанк” АЖ, Савдо-саноат палатаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда сўз олганлар “TalabaExpo-2025” касб кўргазмасининг ёшлар бандлигини таъминлашдаги устувор вазифа сифатида белгилаб берилгани, бу йўналишда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳамда кўргазманинг аҳамияти ҳақида тўхталди. 

[gallery-25514]

Кўргазмада вилоятдаги олий таълим муассасалари талаба-ёшлари ва битирувчилари иштирок этди. Уларга 100 дан зиёд йирик иш берувчи томонидан 1000 дан ортиқ бўш иш ўрни таклиф этилди.

Тоҳир ИСТАТОВ олган (сурат), ЎзА