Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабалар бандлиги: “Ёш экопатрул” гуруҳига ёшлар жалб этилди
19:29 / 2022-03-15

Давлатимиз раҳбари раислигида 4 март куни олий ўқув юртлари талабалари бандлигини таъминлаш бўйича устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари томонидан ОТМлар талабалари ишлаб, даромад топишлари учун қўшимча имкониятлар яратиш, ёшларга сифатли таълим бериш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, иш билан таъминлаш масаласи муҳокама қилинди.

Йиғилишда берилган вазифалар ижроси доирасида Қашқадарё вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда Қарши давлат университети ҳамкорлигида “Ёш экопатрул” гуруҳи фаолияти йўлга қўйилиб, унга экология ва атроф-муҳит муҳофазаси таълим йўналишида таҳсил олаётган 20 нафар талаба жалб қилинди.

Шу муносабат билан вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида ташкил этилган тадбирда Қарши давлат университети раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар, вилоят ИИБ, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси масъуллари, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда давлатимиз раҳбари томонидан видеоселектор йиғилишида талабалар бандлигини таъминлаш бўйича берилган топшириқлар ижроси, “Ёш экопатрул” гуруҳининг экотизим барқарорлигини таъминлаш, она табиатни асраб-авайлашда қўшадиган ҳиссаси, талаба-ёшлардан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси тизими учун захира кадрлар шакллантирилиши хусусида сўз юритилди.

Таъкидлаш лозимки, “Ёш экопатрул” гуруҳига жалб қилинган талабалар университетнинг “Талабаларни ривожлантириш жамғармаси” маблағлари ҳисобидан доимий равишта рағбатлантириб борилади. Муҳими ушбу фаолият орқали талабалар ўз билимларини амалиётда мустаҳкамлаб боради.

Тадбирда “Ёш экопатрул” гуруҳи аъзоларига гувоҳномалар топширилди. Янги иш фаолиятнинг дастлабки намунаси сифатида дарахт кўчатлари экилди. Шу куни “Ёш экопатрул” гуруҳи аъзоларининг вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари мавзусида ўқув-семинар ҳам ташкил этилди.

Йиғилишда берилган топшириқлар ижроси доирасида университетда талабалар бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, 48 нафар талаба университетдаги мавжуд бўш иш ўринларига жойлаштирилган. 41 нафар талаба университет ҳудудида жойлашган савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарига ишга жалб қилинган.

Ўлмас Баротов, ЎзА