Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабалар 35 фоизлик контракт тўлови учун тест синовларидан ўтказилмоқда
22:08 / 2025-02-28

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб келган ва олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида қабул қилинган талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида махсус тест синовлари ўтказилмоқда.

Хусусан, Қашқадарё вилояти Ёшлар иттифоқи кенгаши ва вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси масъуллари томонидан ушбу жараён вилоят миқёсида ҳам ташкил этилди.  

[gallery-22043]

Вилоятнинг барча олий таълим муассасаларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва шартнома асосида таҳсил олаётган ёшлар имтиҳон синовларидан ўтди. Ушбу тест натижалари асосида талабалар 35 фоизлик контракт имтиёзидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Бу каби тадбирлар ёшларнинг ҳарбий хизматга бўлган қизиқишини ошириш билан бирга, уларнинг олий таълимда сифатли таълим олишларини рағбатлантиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири