Бугун пойтахтимизда ёшлар, таълим, инновация ва тадбиркорлик оламининг энг йирик ва нуфузли тадбирларидан бири – “TalabaExpo–2025” кўргазмасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
“Битирувчилар куни”га бағишланган “Талаба – келажак” номли тантанали очилишда 1 минг 500 нафар талаба ва ёш мутахассислар иштирок этди.

Қайд этилишича, мазкур тадбир олий таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлаш, уларнинг бизнес ғояларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ёш мутахассислар билан йирик иш берувчилар ўртасида самарали мулоқот майдонини яратишга қаратилган кенг кўламли ташаббус саналади.

“TalabaExpo–2025” кўргазмаси иштирокчилари иқтисодиётнинг етакчи соҳаларидаги касбий ривожланиш истиқболлари билан танишиш, HR бўлими вакиллари билан дастлабки суҳбатдан ўтиш, ёш мутахассисларга қўйиладиган талаблар ҳақида маълумот олиш ҳамда бизнес-режаларни ишлаб чиқиш ва молиялаштириш бўйича маслаҳатлар олиш каби имкониятларга эга бўлади.
[gallery-23494]
Кўргазма 23 майгача давом этади.
Муҳайё Тошқораева,
ЎзА