“TalabaExpo–2025” иштирокчиларга 1200 га яқин бўш иш ўрнини таклиф этмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз шаҳридаги Бобур номли истироҳат боғида “TalabaExpo–2025” касб кўргазмаси ташкил этилди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, “Ўзмиллийбанк” АЖ, Ёшлар ишлари агентлиги ва Савдо-саноат Палатаси ҳамкорлигидаги ўтказилаётган кўргазма битирувчилар бандлигини таъминлаш, уларнинг касбий йўналишини аниқлаш ва бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадига қаратилган.
Тадбирда 100 дан зиёд корхона ва ташкилот 1200 га яқин бўш иш ўрни билан қатнашмоқда.
[gallery-25586]
Касб кўргазма талаба ва иш берувчилар учрашуви, стартап лойиҳалар тақдимоти, семинар ва маданий дастурларни ўз ичига олган.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА