Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Талаба – югур”
18:36 / 2025-05-17

Навоий шаҳрида “Талаба – югур” кўнгиллилар югуриш марафони ўтказилди.

Унда олий таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар вакиллари, маҳалла ёшлари фаол қатнашди.  

Иштирокчилар Маҳмуд Таробий номидаги кўча бўйлаб 3 километр масофани югуриб ўтди. Марафонда Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети талабалари ва жамоаси ҳам фаол иштирок этди.

[gallery-23416]

– Спортнинг барча турлари, айниқса, югуриш инсон саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади, – дейди Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети Қишлоқ хўжалиги факультети талабаси Маржона Муртазаева. – Албатта, бугунги мусобақа бундан мустасно эмас. Ўзим ҳам спорт билан мунтазам шуғулланиб тураман. Мусобақада кўплаб дўстлар орттирдим. Уларнинг айримлари билан суҳбатлашиб, ҳар куни тонгда биргаликда югуришга келишиб олдик.

Аҳоли, хусусан, ёшлар орасида соғлом ҳаётни кенг тарғиб қилиш ва уларни доимий спорт билан шуғулланишга жалб қилиш мақсадида ўтказилган марафонда ўсмирлар ва қизлар ўртасида, шунингдек, муассаса ва ташкилотлар кесимида ғолиблар аниқланиб, муносиб тақдирланди.  

Абдували Бўриев, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА мухбирлари