Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талаба-ёшларни бирлаштирган кибермайдон
17:25 / 2025-11-20

Киберспорт ёшлар ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб бормоқда. Замонавий рақамли дунёда электрон ўйинлар энди шунчаки ҳордиқ чиқариш воситаси эмас, балки тезкор фикрлашни, стратегик қарор қабул қилишни ва жамоада ишлашни талаб қиладиган жиддий спорт турига айланди.

Халқаро пресс-клуб томонидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган “IPC-CUP” киберспорт мусобақасининг финал босқичи фикримизнинг тасдиғидир.

Мусобақада Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасалари талабалари FIFA, PUBG ва CS2 йўналишлари бўйича яккалик ва жамоавий тарзда иштирок этди.

Саралаш босқичида пойтахтдаги ОТМлардан 30га яқин жамоа қатнашиб, энг юқори натижа кўрсатган ўйинчилар финалга йўл олди.  

Финал беллашувлари якунига кўра, FIFA Solo (яккалик) йўналиши бўйича 1-ўрин – Шоҳрух Шерматов (Ўзбекистон миллий университети), FIFA Duo (жамоавий) бўйича 1-ўрин – Жавлон Эсонов ва Қаҳрамон Солиҳбоев (Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети), PUBG бўйича жамоавий натижалар

1-ўрин – Тошкент ахборот технологиялари университети, CS2 бўйича жамоавий натижалар 1-ўрин – Вебстер университети ғолибликни қўлга киритди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Н.Раҳмонова, ЎзА