Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талаба ёшлар янгиланаётган конституцияни қўллаб-қувватлади
18:07 / 2023-04-11

Андижон давлат университетида “Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники” шиори остида тарғибот тадбири ва гала концерт бўлиб ўтди.

Университет проректорлари, факультет деканлари, профессор-ўқитувчилари, тюторлари ва талабалари иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси конституциявий қонуни лойиҳаси тарғиботига бағишланган тадбирда мамлакатимизнинг янгиланган конституцияси мазмун-моҳияти, унинг фуқаролар, хусусан, ёшлар ҳақ-ҳуқуқлари ҳимояси, уларнинг билим олиш кафолатлари ва жамият тараққиётидаги аҳамияти хусусида сўз юритилди.  

[gallery-11388]

Тадбирда сўз олган Андижон давлат университети биринчи проректори Аъзамжон Ҳамрақулов ва бошқалар томонидан бош қомусимизнинг мамлакатимиз ҳаётида тутган ўрни, унга киритилаётган қўшимчалар, ўзгаришлар, янги модда ва нормалар халқимизнинг турмуш фаровонлигини оширишга, ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоясини мустаҳкамлашга, инсон қадрини янада юксалишига хизмат қилиши таъкидланди.  

Тадбир иштирокчилари, талаба ёшлар жорий йил 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумга бефарқ эмасликларини, референдумда фаол қатнашишларини таъкидлаб, мамлакатимиз фуқаролари, ёшлари ҳақ-ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини мустаҳкамлашга, юртимиз тараққиёти, порлоқ келажагини таъминлашга хизмат қилувчи янгиланган конституцияни маъқуллаб овоз беришини билдирди.  

Тадбир доирасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Отабек Муҳаммадзоҳид ҳамда эл суйган санъаткорлар иштирокидаги гала концерт талаба ёшларга кўтаринки кайфият улашди.  

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА