Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талаба-ёшлар умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этди
10:52 / 2024-08-26

Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги олдидан ташкил этилган «Маҳалла обод – юрт обод» шиори остидаги умумхалқ хайрия ҳашарида Тошкент давлат иқтисодиёт университети жамоаси ва кўнгилли талаба-ёшлари ҳам фаол иштирок этди. Чилонзор тумани Бешёғоч маҳалласидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, кекса, боқувчисини йўқотган инсонларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг турар-жойлари атрофидаги ишларда кўмаклашди.

– Минг йиллик қадриятларимизни ўзида мужассам этган бу каби тадбирлар барчани бирдамликка, аҳилликка ва меҳр-оқибатга ундаши билан ажралиб туради. Унинг замирида ободлик, ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, хайр-саховат ва бунёдкорлик мужассам. Мамлакатимиз бўйлаб ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашарида биз, ёшлар ҳам фаол иштирок этдик. Нафақат олийгоҳимизни, балки маҳаллаларимиздаги хайрли ташаббусга қўшилдик. Хусусан, азим пойтахтимизнинг маҳаллаларидан бирида хайрия ҳашарини ўтказдик. Албатта, бундан кўзланган мақсад ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлаш ҳамда юрт ободлигига қўлимиздан келганча ҳисса қўшишдир, – деди ТДИУ Ёшлар етакчиси Шоҳрух Боймуродов.  

Ҳашар давомида кўкаламлаштириш, кўчаларни тоза, обод ва яшил ҳудудга айлантириш ҳамда чиқиндилардан тозалаш ишлари олиб борилди.

ЎзА