Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талаба-ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
12:25 / 2021-06-04

Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тасарруфига ўтказилган Тахиатош энергетика коллежида “Тахиатош ИЭС” АЖ бош директори Фахриддин Халилаевнинг талаба-ёшлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Учрашувда мазкур энергетика коллежининг ўқув базасини янада ривожлантириш, инновацион технологияларни кенг жорий қилиш ҳамда ёш талабаларнинг билим олиши учун кенг имкониятлар яратиш хусусида сўз борди. Ўз навбатида, талабалар ҳам соҳада амалга оширилиши зарур бўлган ислоҳотлар, турли муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳамда ўзларининг қатор таклифларини билдирди.  

Мазкур тадбир давомида “Тахиатош ИЭС” АЖ раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан 7-11 май кунлари Урганч шаҳрида оғир атлетика бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган ёш спортчи Аллаберген Реимов ҳамда унинг мураббийи Бахтияр Нуруллаев билан учрашув бўлди ва уларга қимматбаҳо совғалар топширилди.  

Тахиатош оғир атлетика мактабида фаолият юритаётган ушбу спортчилар “Тахиатош ИЭС” АЖ ҳомийлиги остида мусобақаларга тайёрланиб, ижобий натижаларга эришиб келмоқда.

Шундан сўнг “Тахиатош ИЭС” АЖ бош директори Ф.Халилаев бошчилигидаги мутасаддилар спортчиларнинг машғулотлар ўтказиш базасидаги имкониятлар билан танишди, уларга зарур бўлган имкониятларни яратиб бериш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

 

Нурулла Абдуллаев,

“Тахиатош ИЭС” АЖ касаба уюшма қўмитаси раиси