Талаба-ёшлар кўргазмаси
Тошкент Фотосуратлар уйида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ва Тошкент архитектура ва қурилиш касб-ҳунар коллежи талаба-ёшларининг “Буюк келажак пойдевори” номли бадиий кўргазмаси очилди.

Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижроси доирасида ташкил этилган кўргазмада ҳар икки ўқув масканининг устоз ва талаба-ўқувчилари меъморлик, тасвирий санъат ва дизайн соҳасидаги бадиий ишлари билан иштирок этаётир. Тошкент архитектура ва қурилиш касб-ҳунар коллежи ўқувчилари томонидан тайёрланган пойтахтимиздаги қатор биноларнинг макетлари кўргазмага қўйилди.
Экспозицияда талабаларнинг тасвирий ва амалий санъат бўйича ижодий ишлари ҳам намойиш этилмоқда.