Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талаба-ёшлар билан юзма-юз
10:31 / 2020-01-17

Ўзбекистон давлат консерваторияси наинки мамлакатимиздаги, балки Марказий Осиёдаги етакчи мусиқа санъати олий таълим даргоҳларидан саналади.


Ўзбекистон давлат консерваторияси наинки мамлакатимиздаги, балки Марказий Осиёдаги етакчи мусиқа санъати олий таълим даргоҳларидан саналади. Мазкур олий таълим масканида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаевнинг талабалар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Мусиқашунослар, олимлар, педагоглар, маънавият тарғиботчилари, маданият ва санъат намояндалари, талаба-ёшлар иштирок этган учрашувда талабаларнинг фикр ва мулоҳазалари, истак ва таклифлари тингланиб, уларни ўйлантираётган муаммолар, долзарб масалаларнинг ечимлари бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Учрашувда таъкидланганидек, мамлакатимизда истиқлол йилларида маданият соҳасини изчил ривожлантириш, жаҳон миқёсидаги ютуқ ва натижаларни ҳар томонлама чуқур ўрганиш асосида маданият ва санъат муассасалари фаолиятини самарали йўлга қўйиш, уларнинг тармоғини кенгайтириш, моддий-техник базаси, кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилмоқда.

Шу мақсадда 2002 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига биноан Тошкент давлат консерваторияси учун янги бино қурилиб, у замонавий талаблар асосида жиҳозланди. Ушбу олий ўқув юртининг нуфузи ва мақомини ошириш учун унга “Ўзбекистон давлат консерваторияси“ номи берилди, консерватория қошида иқтидорли ёшлар учун академик мусиқа лицейи ҳам ташкил этилди.

Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолиятида ўтган давр мобайнида академик ва миллий мусиқа санъати йўналишларида юқори малакали кадрлар тайёрлаш, ўқув-педагогик ва илмий-ижодий ишларни ташкил этишда муайян ютуқларга эришилганини, шу билан бирга, айрим ечимини кутаётган долзарб масалалар ҳам мавжуд эканини вақтнинг ўзи кўрсатди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 3 август куни юртимиз ижодкор зиёлилари билан учрашуви ҳамда 2017 йил 8 август куни қабул қилган “Ўзбекистон Давлат консерваторияси фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги қарори мусиқа санъатини ҳар томонлама ривожлантириш, бой меросимизни чуқур ўрганиш, ёш авлодни миллий ва жаҳон мусиқа санъатининг мумтоз намуналарига муҳаббат руҳида тарбиялаш, соҳа учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришда янги имкониятларни очмоқда.

Бугунги кунда ушбу олий ўқув даргоҳининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, жумладан, концерт заллари, аудиториялар ва махсус хоналарни таъмирлаш ва замон талаблари даражасида жиҳозлаш, профессор-ўқитувчиларнинг илмий-педагогик маҳоратини ошириш, ўқув жараёни сифати ва савиясини тубдан яхшилаш юзасидан тегишли ишлар олиб борилмоқда. Шу билан бирга жаҳоннинг етакчи олий таълим муассасалари, ижодий марказлар, таниқли композитор, мусиқачи ва ижрочилар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, жумладан, хорижий мутахассисларни мамлакатимизга таклиф этиш билан бир қаторда юртимизда юқори натижаларга эришган мусиқачи ва педагогларнинг маҳорат дарсларини чет давлатларда тизимли ташкил этилаяпти.

Бу соҳада яратилаётган барча имкониятлар ёшлардан меҳнатсеварлик, илмий-ижодий ишлар билан жиддий шуғулланиш, интеллектуал салоҳиятни ҳар жабҳада намоён этишни талаб этмоқда.

Учрашувда ўқув жараёнидаги коррупцион ҳолатларнинг таълим сифатига салбий таъсири ва бу ҳолатни бутунлай бартараф этилиши зарурлиги, бу борада таълим муассасасида мавжуд адолат қутиларига талабалар томонидан тегишли таклиф ва фикрларни қолдириши, бу хатларда кўтарилган масалалар муттасил ҳал этишига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўз навбатида талабалар махсус фанлар соатларини кўпайтириш, якка амалий фанлардан дарсларни ташкил этиш, чет тили ва ахборот технологиялари фанларидан амалий дарслар ўтилиши, дарсларни янги педагогик технологиялар билан қизиқарли тарзда олиб борилиши, энг фаол ва билимли талабаларни танловлар асосида белгилаб, чет элга амалиёт ўташга юборилиши бўйича таклифлар бердилар.

Тадбирда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли чоралар белгиланди.