French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талаба ва тадқиқотчилар учун Академик Саримсоқов номидаги стипендия жорий этилди
21:00 / 2020-05-22

Мазкур стипендия математика йўналишида таълим олаётган талабалар ва илмий изланиш олиб бораётган тадқиқотчиларга берилади.


Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорининг ижроси юзасидан Математика институти ҳузуридаги Математика фани ва таълимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш Жамғармаси Академик Тошмуҳаммад Алиевич Саримсоқов номидаги стипендия жорий этди.

Мазкур стипендия республика олий таълим муассасаларида Математика таълим йўналишларида 2-курсни тугатган бакалавриат, 1-курсни тугатган магистратура талабалари ва 1-босқични тугатган таянч докторантларга тайинланади.

Академик Т.А.Саримсоқов номидаги стипендия квотаси (стипендия миқдори) 2020-2021 ўқув йили учун 5 нафар бакалавриат (10 ой муддатга ҳар ойда 750 минг сўмдан), 5 нафар магистрант (10 ой муддатга ҳар ойда 1 млн. сўмдан) ва 2021 йил учун 5 нафар таянч докторант (10 ой муддатга ҳар ойда 1,5 млн. сўмдан) учун белгиланди.